Афғонистондаги вазият: Россия Марказий Осиёдаги базаларининг жанговар шайлигини оширди

© Sputnik / Искандар АминовСпецназ Таджикистана во время учений на 201-й российской военной базе
Спецназ Таджикистана во время учений на 201-й российской военной базе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия Афғонистондаги вазият туфайли Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар шайлигини оширди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Афғонистондаги вазият фонида Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Ўз навбатида биз Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базалари ҳамда бошқа кучларнинг юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга жавоб бериш учун жанговар тайёргарлигини оширмоқдамиз”, — деди Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, “Афғонистондаги вазият ИШИД* ва Ал-Қоида* каби халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб бораётган Марказий Осиёда хавфсизлик учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда”.
“Давом этаётган қуролли қарама-қаршилик шароитида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашмоқда, диний радикализм мафкураси сингдирилмоқда, наркотик моддалар савдоси ва трансчегаравий жиноятлар авж олмоқда”, — деди вазир.
Россия Афғонистонда вазиятни тартибга солиш бўйича ҳар қандай халқаро ташаббусларни олқишлайди ва шу билан бирга Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради.
Шойгунинг эслатишича, июн ойида Москвада Марказий Осиё давлатлари ва Россия мудофаа вазирликлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди, унда Афғонистондаги вазият ва уни барқарорлаштириш йўллари кўриб чиқилди.
"Бундай учрашувлар ШҲТ платформасида, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш учун талабга эга бўлишига ишонамиз. Айниқса, Афғонистон ШҲТда кузатувчи давлат бўлганлиги сабабли", - дебхулоса қилди Шойгу.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0