Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Володин украиналик жангарилар устидан очиқ суд ўтказишни сўради

© Sputnik / Максим БлиновПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Володиннинг фикрича, суднинг бўлиб ўтиши жуда муҳим. Жаҳон ҳамжамияти Киев режимининг инсониятга қарши жиноятларидан хабардор бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Украина фашистлари устидан оммавий трибунал ўтказишни муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, жаҳон ҳамжамияти Киев режимининг инсониятга қарши жиноятлари ҳақида билиши керак.

“Яқинда нацистлар устидан трибунал бўлиб ўтади. Унда Донбасснинг тинч аҳолисини ўлдирган, зўрлаган, вайрон қилган ва қўрқувда ушлаб турган ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилади. Суднинг бўлиб ўтиши жуда муҳим. Жаҳон ҳамжамияти Киев режимининг инсониятга қарши жиноятларидан хабардор бўлиши керак. Суд мажлиси очиқ ўтиши жуда муҳим. Ҳамма буни кутмоқда”, - деб ёзди Володин Telegram-каналида.

Давлат думаси спикерининг таъкидлашича, Украина президенти Зеленский ва Киев режими трибуналда фош бўлишидан қўрқадиган нарса бор.
“Айнан у ва унинг атрофидагилар тинч аҳолини: қарияларни, аёлларни, болаларни бомбардимон қилиш, отиш ва ўлдириш ҳақида буйруқ берган. Шунинг учун Зеленский трибунал бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилмоқда, тинч йўл билан келишувдан бош тортиш билан таҳдид қилмоқда”, - деб ёзган Володин.
Аввалроқ, Донецк Халқ Республикаси (ДХР) раҳбари Денис Пушилин ҳарбий асирларнинг биринчи трибунали катта эҳтимол билан Мариуполда бўлиб ўтиши ва ёз охиригача ташкил этилишини айтган эди.
Маълумот учун, трибунал суди - фавқулодда ёки ҳарбий ҳаракатлар вазиятида ўтказиладиган судлар бўлиб улар миллий қонунчиликка асосланмаган ҳолда, ҳарбий вақт қонунлари асосида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда жангарилари жиноий жавобгарликка тортилган Азов полкининг миллатчилари Россия ҳарбийлари Мариуполдаги Азовстал заводи ҳудудини ўз назоратига олганидан кейин таслим бўлишди.
Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлаган. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг жанговар салоҳияти аллақачон сезиларли даражада қисқартирилган.
Янгиликлар лентаси
0