https://sputniknews.uz/20220823/tiv-afgoniston-bilan-chegarasidagi-hodisa-yozasidan-bayonot-berdi-27400861.html
ТИВ Афғонистон билан чегарадаги ҳодиса юзасидан баёнот берди
ТИВ Афғонистон билан чегарадаги ҳодиса юзасидан баёнот берди
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирган. 23.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-23T18:49+0500
2022-08-23T18:49+0500
2022-08-23T19:00+0500
сиёсат
ўзбекистон тив
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/19/9051904_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_eb5a017cc31a9a3aaacba2cb587319a6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан давлат чегарасидаги ҳодиса юзасидан баёнот берди.Таъкидланишича, Афғонистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди.Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 август куни Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб, Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудига ўтгани 24 нафар Афғонистон фуқароси қўлга олингани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/19/9051904_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_36d47710d28a58bee79927a6320c9e8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон тив, афғонистон
сиёсат, ўзбекистон тив, афғонистон
ТИВ Афғонистон билан чегарадаги ҳодиса юзасидан баёнот берди
18:49 23.08.2022 (янгиланди: 19:00 23.08.2022) Икки давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирган.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан давлат чегарасидаги ҳодиса юзасидан
баёнот берди. Таъкидланишича, Афғонистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.
21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.
"Ўзбекистон икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда", - дейилган хабарда.
Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 август куни Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб, Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудига ўтгани 24 нафар Афғонистон фуқароси қўлга олингани
хабар қилинган эди.