Ригада совет жангчилари ҳайкалини бузиб ташлаш бошланди - видео

© Sputnik / СтрингерОграждение вокруг памятника воинам Советской Армии - освободителям Советской Латвии и Риги от немецко-фашистских захватчиков в парке Победы на левом берегу Даугавы в Риге
Ограждение вокруг памятника воинам Советской Армии - освободителям Советской Латвии и Риги от немецко-фашистских захватчиков в парке Победы на левом берегу Даугавы в Риге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Латвия пойтахтидаги ёдгорлик Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалаба ва Ригани немис босқинчиларидан озод қилингани шарафига ўрнатилган эди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ригада Совет армияси жангчилари – Латвияни немис босқинчиларидан озод қилган халоскорлар шарафига ўрнатилган ҳайкални бузиб ташлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда "Delfi" портали хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳайкал олдига қурувчилар ва тракторлар олиб келинган. Ёдгорлик пойида битта экскаватор зинапояларни бузишни бошлашган, бошқаси қурилиш чиқиндиларини контейнерга юкламоқда.
Ҳайкал атрофи ўраб олинган. Унинг ёнида полициялар навбатчилик қилишмоқда.
Латвия парламенти май ўртасида Россия билан совет жангчилари ҳайкалларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартнома моддасининг амал қилишини тўхтатган эди. Бу Рига халоскорлари ҳайкалини бузишга имкон берган. 9 май Ғалаба куни Ригада аҳоли Халоскорлар ҳайкали олдига гул келтирди. 10 май куни эрталаб Латвия ИИВ раҳбарининг буйруғи билан трактор келтирилган гулларни тўплаб олиб кетди.
Ригадаги ёдгорлик 1985 йил ноябрида Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалаба ва Ригани Германия фашистларидан озод қилингани шарафига очилган эди. У Совет армияси жангчилари ва Она ватаннинг бронза тасвирларидан иборат.
Янгиликлар лентаси
0