https://sputniknews.uz/20220823/pokiston-ozbekistonlik-haydovchilar-uchun-maxsus-viza-joriy-etishni-rejalashtirmoqda-27400300.html
Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этишни режалаштирмоқда
Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Янги виза билан халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар 6 ой чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиши мумкин бўлади. 23.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-23T19:41+0500
2022-08-23T19:41+0500
2022-08-23T19:41+0500
жамият
покистон
ҳайдовчилар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23181585_0:108:2047:1259_1920x0_80_0_0_10150e7aade04a22df3beab57c038483.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Покистон ва Афғонистон ўзаро юк машиналари ҳайдовчилари учун махсус виза жорий қилмоқда. Ўзбекистон ҳам дастурга қўшилиши мумкин, деб хабар беради “Pakistan Today”.Покистон савдо вазири Навид Қамарнинг сўзлари кўра, янги визалар икки мамлакат юк ташувчиларига чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиш имконини беради. Бу улар ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширишга ёрдам беради.Покистон вазири Марказий Осиёда экспортчилар учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Мамлакат ҳукумати Покистонни минтақавий савдо ва транспорт марказига айлантириш ниятида.Покистон аллақачон Ўзбекистон билан транзит савдоси бўйича шартнома имзолаган. Қамарнинг сўзларига кўра, айни пайтда Қозоғистон ва Қирғизистон билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда.Аввалроқ ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Туркманистон визасини олиши осонлашиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
покистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23181585_112:0:1935:1367_1920x0_80_0_0_96c257b837020db5c1b4a53464cd2a1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, покистон, ҳайдовчилар, ўзбекистон
жамият, покистон, ҳайдовчилар, ўзбекистон
Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этишни режалаштирмоқда
Янги виза билан халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар 6 ой чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Покистон ва Афғонистон ўзаро юк машиналари ҳайдовчилари учун махсус виза жорий қилмоқда. Ўзбекистон ҳам дастурга қўшилиши мумкин, деб
хабар беради “Pakistan Today”.
Покистон савдо вазири Навид Қамарнинг сўзлари кўра, янги визалар икки мамлакат юк ташувчиларига чегарани тўсиқсиз кесиб ўтиш имконини беради. Бу улар ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширишга ёрдам беради.
Визанинг амал қилиш муддати 6 ой бўлади. Келгусида уларни ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам бериш режалаштирилган. Бунинг учун уч давлат ўртасида виза шартномаси тузилади.
Покистон вазири Марказий Осиёда экспортчилар учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Мамлакат ҳукумати Покистонни минтақавий савдо ва транспорт марказига айлантириш ниятида.
Покистон аллақачон Ўзбекистон билан транзит савдоси бўйича шартнома имзолаган. Қамарнинг сўзларига кўра, айни пайтда Қозоғистон ва Қирғизистон билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда.
Аввалроқ ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Туркманистон визасини олиши осонлашиши мумкинлиги хабар қилинган эди.