https://sputniknews.uz/20220823/koka-kola-xotirani-pasaytirishi-mumkin---olimlar-27398052.html
Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин - олимлар
Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин - олимлар
Sputnik Ўзбекистон
Бразилиялик олимлар ўтказган тадқиқотларга кўра, ширин кока-кола миянинг когнитив функцияларига шикаст етказади. 23.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-23T22:15+0500
2022-08-23T22:15+0500
2022-08-23T22:15+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
саломатлик
кока-кола
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15971322_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_60f455c7497edc101e5bbb69a8490a44.jpg
Кока-кола ва яна бошқа ширин газли ичимликларни саломатлик учун асло фойдали деб бўлмайди. Бундай ичимликлар таркибида шакар жуда кўп бўлиб, қандли диабет, юрак, тиш ва жигар касалликларига сабаб бўлади. Ҳаттоки шакар ўрнини босувчи “парҳезбоп” моддалар ҳам юрак ва томирлар саломатлигига салбий таъсир қилади. Бразилия олимлари ширин газли ичимликларнинг яна бир салбий таъсирини аниқлашди. Тадқиқотга кўра, бундай ичимликлар миянинг когнитив функцияларини бажарувчи тўқималарни шикастлантиради.Бразилиянинг Жанубий Санта-Катарина университети олимлари лаборатория сичқонлари билан тажриба олиб боришган. Уларни ёшга кўра икки гуруҳга ажратиб, когнитив функцияларини лабиринтдан ўтиш орқали текширишган. Сўнгра, 57 кун давомида сичқонларнинг бир гуруҳига оддий сув, иккинчи гуруҳини эса кока-кола беришган.Тирик ҳужайралар доимий равишда пероксид ва бошқа актив кислород турларини ишлаб чиқаради. Улар кучли оксидловчи модда бўлиб хизмат қилади ва саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин. Уларга қарши каталаза ва пероксиддисмутаза курашади. Бироқ, ширин кола ичган каламушларнинг нейронларида бу оқсилларнинг фаоллиги пасайган. Айниқса, ёш сичқонларда сезиларли бўлган. Уларнинг ҳужайралари фаол кислород билан ёмон курашган. Натижада барча зарарли оқибатларга олиб келадиган оксидловчи стресс ривожланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15971322_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d09fb7bed0354f31989a1f27e9b2c11f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, саломатлик, кока-кола
шифокорлар тавсияси, саломатлик, кока-кола
Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин - олимлар
Бразилиялик олимлар ўтказган тадқиқотларга кўра, ширин кока-кола миянинг когнитив функцияларига шикаст етказади.
Кока-кола ва яна бошқа ширин газли ичимликларни саломатлик учун асло фойдали деб бўлмайди. Бундай ичимликлар таркибида шакар жуда кўп бўлиб, қандли диабет, юрак, тиш ва жигар касалликларига сабаб бўлади. Ҳаттоки шакар ўрнини босувчи “парҳезбоп” моддалар ҳам юрак ва томирлар саломатлигига салбий таъсир қилади. Бразилия олимлари ширин газли ичимликларнинг яна бир салбий таъсирини аниқлашди. Тадқиқотга кўра, бундай ичимликлар миянинг когнитив функцияларини бажарувчи тўқималарни шикастлантиради.
Бразилиянинг Жанубий Санта-Катарина университети олимлари лаборатория сичқонлари билан тажриба олиб боришган. Уларни ёшга кўра икки гуруҳга ажратиб, когнитив функцияларини лабиринтдан ўтиш орқали текширишган. Сўнгра, 57 кун давомида сичқонларнинг бир гуруҳига оддий сув, иккинчи гуруҳини эса кока-кола беришган.
Маълум бўлишича, оддий сув ичган сичқонларда ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган, бироқ, кола ичган кемирувчиларнинг хотираси хиралашган ва лабиринтлардан ўта олишмаган. Миянинг гистологик препаратлари фронтал ва гиппокамма тузилмаларида, хотира ва юқори когнитив функциялар билан боғлиқ муҳим соҳаларда бузилишларни кўрсатган. Олимларнинг фикрига кўра, бундай таъсирлар оксидловчи стрессдан ҳимоя қилиш механизмларидаги носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тирик ҳужайралар доимий равишда пероксид ва бошқа актив кислород турларини ишлаб чиқаради. Улар кучли оксидловчи модда бўлиб хизмат қилади ва саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин. Уларга қарши каталаза ва пероксиддисмутаза курашади. Бироқ, ширин кола ичган каламушларнинг нейронларида бу оқсилларнинг фаоллиги пасайган. Айниқса, ёш сичқонларда сезиларли бўлган. Уларнинг ҳужайралари фаол кислород билан ёмон курашган. Натижада барча зарарли оқибатларга олиб келадиган оксидловчи стресс ривожланган.