https://sputniknews.uz/20220823/imron-xonga-terrorizm-boyicha-ayblov-qoyildi-27378622.html
Имрон Хонга терроризм бўйича айблов қўйилди
Имрон Хонга терроризм бўйича айблов қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Айблов Имрон Хоннинг 20 август куни Исломободда қилган нутқидан келиб чиққан. 23.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-23T13:06+0500
2022-08-23T13:06+0500
2022-08-23T13:06+0500
дунёда
имрон хон
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20551957_0:225:2841:1823_1920x0_80_0_0_8271bac70788f4ce070f13e64a0c9e2a.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Покистон полицияси собиқ бош вазир Имрон Хонга терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.Қайд этилишича, айблов Имрон Хоннинг 20 август куни Исломободда қилган нутқидан келиб чиққан бўлиб, унда у полиция ва судьяни судга бериш нияти борлигини маълум қилган ҳамда ҳибсга олинганидан кейин яқин ёрдамчиси қийноққа солинганини иддао қилган.Айни дамда Хон озодликда қолмоқда ва унинг партиясининг юзлаб тарафдорлари полиция сиёсатчини ҳибсга олишига йўл қўймаслик учун собиқ бош вазирнинг уйини қуршаб олган. Хоннинг адвокати бир вақтнинг ўзида Олий суддан мижозини ҳибсга олишни тақиқлашни сўраган.Маълумот ўрнида, Имрон Хон бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.Эслатиб ўтамиз, Покистон парламенти апрель бошида бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми билдиришни ёқлаб овоз берган эди ва у лавозимидан четлаштирилган эди. Унинг ўрнини мухолифат партиясидан бўлган Шаҳбоз Шариф эгаллаган.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20551957_55:0:2786:2048_1920x0_80_0_0_2001559eead76c21ba3567d7e6b7b211.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, имрон хон, покистон
дунёда, имрон хон, покистон
Имрон Хонга терроризм бўйича айблов қўйилди
Айблов Имрон Хоннинг 20 август куни Исломободда қилган нутқидан келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Покистон полицияси собиқ бош вазир Имрон Хонга терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда “The Guardian”
хабар бермоқда. Қайд этилишича, айблов Имрон Хоннинг 20 август куни Исломободда қилган нутқидан келиб чиққан бўлиб, унда у полиция ва судьяни судга бериш нияти борлигини маълум қилган ҳамда ҳибсга олинганидан кейин яқин ёрдамчиси қийноққа солинганини иддао қилган.
Айни дамда Хон озодликда қолмоқда ва унинг партиясининг юзлаб тарафдорлари полиция сиёсатчини ҳибсга олишига йўл қўймаслик учун собиқ бош вазирнинг уйини қуршаб олган. Хоннинг адвокати бир вақтнинг ўзида Олий суддан мижозини ҳибсга олишни тақиқлашни сўраган.
Маълумот ўрнида, Имрон Хон бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Покистон парламенти апрель бошида бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми билдиришни ёқлаб овоз
берган эди ва у лавозимидан четлаштирилган эди. Унинг ўрнини мухолифат партиясидан бўлган Шаҳбоз Шариф
эгаллаган.