Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ичак касалликларида энг фойдали ичимликлар

© Pixabay/SilviaritaСмузи
Смузи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу ичимликлар эрта тонгда нафақат тетиклик бағишлайди, балки ичаклар саломатлигини ҳам асрайди.
Eat This, Not That порталининг хабар беришича, сув, қаҳва, томат шарбати ва смузи ичакларни соғломлаштирувчи маҳсулот ҳисобланади. Масалан, эрта тонгда сув ичиш лозим, чунки уйқудан сўнг организм сувсизланган бўлади. Сув овқат ҳазм қилиш тизимини ишга туширишга ёрдам беради.
Қаҳва ҳам овқат ҳазм қилишни яхшилайди, шунингдек, ичакни тозалайди ва фойдали бактерияларга ижобий таъсир кўрсатади. Қаҳва фойдали бўлиши учун унга шакар ва қаймоқ аралаштирмаслик тавсия қилинади.
Томат шарбати таркибида ҳам ҳазм қилиш жараёнини бошлаб берадиган клетчатка кўп. Резаворлар билан истеъмол қилинган смузи эса ичакларни пробиотиклар билан тўйинтиради.
Янгиликлар лентаси
0