Ғарбда ҳамма давлатлар ҳам Украинадаги можаро тугашини истамаяпти – Чавушўғли

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Турции Мевлют Чавушоглу, архивное фото
Министр иностранных дел Турции Мевлют Чавушоглу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Ғарб ва НАТО давлатлари орасида махсус операция якунланишини истамайдиган давлатлар ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ғарбда ва НАТОда Украинадаги можаронинг тугашини истамайдиган ва “озиқ-овқат келишувини” саботаж қилган давлатлар бор. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.
“Ғарб ва НАТО давлатлари орасида (махсус операция) якунланишини истамайдиган давлатлар ҳам бор. Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга олиб чиқиш бўйича “озиқ-овқат битими”ни саботаж қилганлар ҳам бўлди. Давлатларнинг номини айтмайман, БМТ Бош котиби уларни жуда яхши билади”, деди Чавушўғли “Haber Global” нашрига берган интервьюсида.
22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россия томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0