ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. АрМИ-2022 халқаро армия ўйинлари доирасида Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилаётган “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасининг 1-босқичи якунланди.Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақаси турли вазифаларни ўз ичига олган жами 2 та босқич (16 та шарт) бўйича ўтказилмоқда. Улар орасида пиёдалар жанговар машинасини темир йўл платформасига юклаш, душман объектига яширинча усулларда бориш, жанг майдонидан ярадорни олиб чиқиш, найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш каби қатор шартлар мавжуд.Ўзбекистон жамоаси “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақасининг 1-босқичининг сўнги 5 та шарти якуни бўйича битта рекорд натижани қайд этишга муваффақ бўлди — гуруҳ таркибида найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш – 83 балл (ўтган йилги рекорд натижаси 74 балл бўлган).Мазкур босқич якунига кўра, Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринда кетмоқда. Биринчи ўрин мезбон давлат ҳисобига ёзилган.
Ўзбекистон жамоаси найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш бўйича рекорд ўрнатди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. АрМИ-2022 халқаро армия ўйинлари доирасида Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилаётган “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасининг 1-босқичи якунланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақаси турли вазифаларни ўз ичига олган жами 2 та босқич (16 та шарт) бўйича ўтказилмоқда. Улар орасида пиёдалар жанговар машинасини темир йўл платформасига юклаш, душман объектига яширинча усулларда бориш, жанг майдонидан ярадорни олиб чиқиш, найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш каби қатор шартлар мавжуд.