Аҳоли яшаш ҳудудларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 %га етказилади

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи
Монтаж вышек сотовой связи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ–357-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди.
2022 йил якунигача:
аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади;
40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади;
электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади.
2023 йил якунигача:
рақамли технологиялар соҳасида йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади;
давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.
Шу йилнинг 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.
2023 йил 1 январдан тегишли давлат органлари (24 та) расмий веб-сайти ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0