Хитойда Ўзбекистон товар хом-ашё биржасининг савдо майдончаси ишга тушди

© JCementТоварно-сырьевая биржа Узбекистана
Товарно-сырьевая биржа Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Савдо майдончаси фаолиятининг йўлга қўйилгани Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти географиясининг кенгайишига хизмат қиляпти.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Хитойнинг “Qingdao Asia-Europe Trade Service Co.LTD” компанияси билан биргаликда Циндао шаҳрида (Шаньдун провинцияси) “Хитой-ШҲТ” пилот зонасида Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг савдо майдончаси ишга туширилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири хабар бермоқда.
Мазкур савдо майдончаси фаолиятининг йўлга қўйилгани Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти географиясининг кенгайишига, янги бозорларга чиқишига хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси Хитойнинг турли провинциялари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, июль ойида Циндао шаҳрида Ўзбекистоннинг BMB Trade Group компанияси ваколатхонаси очилди.
Янгиликлар лентаси
0