Туризм вазирлиги ва Солиқ қўмитаси “Саёҳат қил ва кешбек ишла!” дастурини ишга туширади
10:27 22.08.2022 (янгиланди: 12:28 22.08.2022)
© pixabay.com/falcoУзбекистан Самарканд
© pixabay.com/falco
Oбуна бўлиш
Кешбек тизими фақат Ўзбекистон фуқароларининг ички саёҳатлари учун фискал чеклар билан тасдиқланган харажатларининг бир қисмини қайтаришни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. “Саёҳат қил ва кешбек ишла!” - бу Ўзбекистон Туризм ва маданий меърос вазирлиги ҳамда Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган, ички туризмни рағбатлантиришга қаратилган янги "Кешбек тизимдир.
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" кешбек тизими 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга тушади ва унинг доирасида Ўзбекистон фуқароларига ички туризм учун қилинган харажатларнинг бир қисми қайтариб берилади.
Кешбек миқдори:
Авиақатнов харажатлари учун чиптаси нархининг 15 %, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Темир йўлда ёки автобусда чиптаси нархининг 15 %, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Меҳмонхона харажатининг 15 %, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Театр, музей, цирк ва бадиий галереялар чиптаси нархининг 50 %, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда (ҳар бир чипта учун).
© Минтуризма"Саёҳат қил ва кешбек ишла!" мобил иловаси
"Саёҳат қил ва кешбек ишла!" мобил иловаси
Кешбек олиш учун нима қилиш керак?
1.
Soliq.uz мобил иловасини юклаб олиш, FaceID орқали шахсини тасдиқлаш;2.
Саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлаш;3.
Кешбекларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темир йўл ёки автобус билетларини иловага киритиш;4.
Саёҳатдан сўнг "Саёҳатни тугатиш" тугмасини босиш ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказиш керак.Маълумот учун, президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 232-сонли қарорига мувофиқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида "Кешбек" тизими тақдим этилади.