https://sputniknews.uz/20220822/toshkentda-rep-ijrochilari-orasida-tanlov-elon-qilindi-27362253.html
Тошкентда рэп ижрочилари орасида танлов эълон қилинди
Тошкентда рэп ижрочилари орасида танлов эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Фестивалда ҳаваскор ва таниқли реперлар учун алоҳида конкурслар бўлиб ўтади. Қўшиқлар сўзлари цензура қилинади. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T19:21+0500
2022-08-22T19:21+0500
2022-08-22T19:21+0500
маданият
тошкент
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15938110_0:0:3076:1731_1920x0_80_0_0_1bbdb2483812b7be75995652c2738e18.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан 4 сенятбрь куни пойтахтдаги “Наврўз” паркида (Анҳор-Локомотив) “Рэп мусиқа фестивали” (Rap festival) бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири “Ўзбекконцерт” Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Аббосжон Эргашевга асосан.Фестивальни ўтказишдан мақсад – санъатнинг замонавий турларини ривожлантириш, ҳаваскор хонандаларни профессионал саҳнага олиб чиқиш, дейди “Ўзбекконцерт” вакили.Хабарда айтилишига кўра, фестивальда ҳаваскор ва таниқли реперлар учун алоҳида конкурслар бўлиб ўтади. Қўшиқ сўзлари цензура қилинади.“Рэп мусиқа фестивали икки қисмдан иборат бўлади: ҳаваскор ва машҳур рэпперлар учун. Хонандаларнинг имкониятлари тўлиқ инобатга олинади. Ҳозирда фестивалнинг дастури Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда”, деди Эргашев.Мутахассиснинг айтишича, фестивалга хориждан иштирокчилар олинмайди, фақат мамлакатдаги рэперлар иштирок этади. Режага кўра, 50 нафар ижрочи иштирок этади, шундан 35 нафари ёш ва ҳаваскор ижрочилар.“Рэп мусиқа фестивали” жараёнларини муносиб ва адолатли баҳолаш учун "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ходимлари ва етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилмоқда. Энг фаоллар махсус фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.Маълумот учун, мазкур фестиваль илк бор 2019 йили Тошкентнинг Анҳор паркида шоу тарзида ўтказилган. Дастурдан Graffiti show, Beatbox, Hip-Hop dance, профессионал ва ҳаваскор рэперлар чиқиши ва жонли треклар ўрин олган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15938110_235:0:2966:2048_1920x0_80_0_0_683f0a9a95fad5967e2dfb67bebae7b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, тошкент, танлов
маданият, тошкент, танлов
Тошкентда рэп ижрочилари орасида танлов эълон қилинди
Фестивалда ҳаваскор ва таниқли реперлар учун алоҳида конкурслар бўлиб ўтади. Қўшиқлар сўзлари цензура қилинади.
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан 4 сенятбрь куни пойтахтдаги “Наврўз” паркида (Анҳор-Локомотив) “Рэп мусиқа фестивали” (Rap festival) бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири “Ўзбекконцерт” Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Аббосжон Эргашевга асосан.
Фестивальни ўтказишдан мақсад – санъатнинг замонавий турларини ривожлантириш, ҳаваскор хонандаларни профессионал саҳнага олиб чиқиш, дейди “Ўзбекконцерт” вакили.
“Кўпинча классик мусиқа ва ижроларга урғу берилади. Аммо мусиқа санъати жуда бебаҳо ва ўзига хос замонавий йўналишларга эга. Мазкур фестивални ўтказиш рэп мусиқасини ривожлантириш, рэперлар учун катта профессионал саҳнага чиқиш, уни ҳис қилишда кўмаклашиш ва келгусида ижодини тўғри йўналишда ривожлантиришга туртки беришдан иборат”, деди мутахассис.
Хабарда айтилишига кўра, фестивальда ҳаваскор ва таниқли реперлар учун алоҳида конкурслар бўлиб ўтади. Қўшиқ сўзлари цензура қилинади.
“Рэп мусиқа фестивали икки қисмдан иборат бўлади: ҳаваскор ва машҳур рэпперлар учун. Хонандаларнинг имкониятлари тўлиқ инобатга олинади. Ҳозирда фестивалнинг дастури Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда”, деди Эргашев.
Фестивалда хориж сўзи ишлатилиши мумкин эмас, цензурага қатьий риоя қилинади. Шу орқали бу жанр ижодкорларини тўғри тарзда ижодини ривожлантириши ва соҳа ижодкорлари ўртасида соғлом рақобатни шакллантиришни мақсад қилиб олган.
Мутахассиснинг айтишича, фестивалга хориждан иштирокчилар олинмайди, фақат мамлакатдаги рэперлар иштирок этади. Режага кўра, 50 нафар ижрочи иштирок этади, шундан 35 нафари ёш ва ҳаваскор ижрочилар.
“Рэп мусиқа фестивали” жараёнларини муносиб ва адолатли баҳолаш учун "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ходимлари ва етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилмоқда. Энг фаоллар махсус фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Маълумот учун, мазкур фестиваль илк бор 2019 йили Тошкентнинг Анҳор паркида шоу тарзида ўтказилган. Дастурдан Graffiti show, Beatbox, Hip-Hop dance, профессионал ва ҳаваскор рэперлар чиқиши ва жонли треклар ўрин олган эди.