https://sputniknews.uz/20220822/rossiya-oz-manfaatlariga-javob-beradigan-siyosat-olib-boradi--putin--27362968.html
Россия ўз манфаатларига жавоб берадиган сиёсат олиб боради – Путин
Россия ўз манфаатларига жавоб берадиган сиёсат олиб боради – Путин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти мамлакат халқаро майдонда фақат Ватаннинг туб манфаатларига жавоб берадиган сиёсатни олиб бориш борасида қатъий эканини маълум қилди. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T20:07+0500
2022-08-22T20:07+0500
2023-04-05T18:39+0500
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0f/27151962_0:0:2859:1609_1920x0_80_0_0_81bac1ccdeea68d7965a40c1b5b8e86d.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия жаҳон саҳнасида фақат ўзининг асосий манфаатларига жавоб берадиган сиёсат олиб боради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Давлат байроғи куни муносабати билан россияликларга йўллаган мурожаатида таъкидлади.Путиннинг таъкидлашича, уч асрдан кўпроқ вақт олдин биринчи рус ҳарбий кемасида кўтарилган Россия байроғи энг қийин пайтларда - Буюк Пётр даврида Россия империясининг шаклланиши босқичида, Биринчи жаҳон уруши жанг майдонларида ва 1990-йиллардаги туб ўзгаришларнинг зиддиятли, оғир даврида Россиянинг рамзи бўлиб қолган.Россия президентининг сўзларига кўра, шунинг учун ҳам ўз хоҳиш-иродасига кўра яшаш ва ўз йўлини танлаш ва шу йўлдан бориш истаги Россия халқининг генетик кодига айланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0f/27151962_311:0:2859:1911_1920x0_80_0_0_6f354d8eee6a900e47bcecb2dbf51486.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, россия
Россия ўз манфаатларига жавоб берадиган сиёсат олиб боради – Путин
20:07 22.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Россия президенти мамлакат халқаро майдонда фақат Ватаннинг туб манфаатларига жавоб берадиган сиёсатни олиб бориш борасида қатъий эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия жаҳон саҳнасида фақат ўзининг асосий манфаатларига жавоб берадиган сиёсат олиб боради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Давлат байроғи куни муносабати билан россияликларга йўллаган мурожаатида
таъкидлади. “Россия қудратли, мустақил жаҳон давлатидир. Биз халқаро майдонда фақат Ватаннинг туб манфаатларига жавоб берадиган сиёсатни олиб бориш борасида қатъиймиз”, - деди у.
Путиннинг таъкидлашича, уч асрдан кўпроқ вақт олдин биринчи рус ҳарбий кемасида кўтарилган Россия байроғи энг қийин пайтларда - Буюк Пётр даврида Россия империясининг шаклланиши босқичида, Биринчи жаҳон уруши жанг майдонларида ва 1990-йиллардаги туб ўзгаришларнинг зиддиятли, оғир даврида Россиянинг рамзи бўлиб қолган.
“Давлат байроғи анъанавий қадриятларимизга – ҳақиқат ва адолат, ҳамжиҳатлик ва раҳм-шафқат, Россиянинг кўп асрлик, узлуксиз тарихига, бизга мерос қилиб қолдирган аждодларимизнинг эришган ютуқлари ва ғалабаларига ҳурмат-эҳтиромни ифодалайди”, - деди Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, шунинг учун ҳам ўз хоҳиш-иродасига кўра яшаш ва ўз йўлини танлаш ва шу йўлдан бориш истаги Россия халқининг генетик кодига айланган.