https://sputniknews.uz/20220822/qqs-12ga-tushiriladi---prezident-soliq-yukini-kamaytirishni-vada-berdi-27358711.html
ҚҚС 12%га туширилади - Шавкат Мирзиёев солиқ юкини камайтиришни ваъда берди
ҚҚС 12%га туширилади - Шавкат Мирзиёев солиқ юкини камайтиришни ваъда берди
Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги мураккаб иқтисодий вазиятга қарамасдан Ўзбекистон бизнесга солиқ юкини камайтириш йўлидан боради - президент. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T15:57+0500
2022-08-22T15:57+0500
2022-08-22T15:58+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
солиқ
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27358533_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_d550a20ae735b973522d7cbca98c0230.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС миқдори 12%га туширилишини ҳамда бизнес учун солиқ юкини камайтиришни ваъда берди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда айтиб ўтди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинганини ҳам айтиб ўтди ва аввал юқори ставкаларда ҳисобланган 2 триллон сўмлик солиқ қарзларидан "бутунлай воз кечишни" таклиф қилди. Ундан ташқари, президент тадбиркорлар имкониятларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишни ва ушбу ишлар учун кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтиришни таклиф қилди. Ва шу билан бирга президент тадбиркорларга фақат кредит беришни эмас балким бизнес юришиб кетиши учун инфратузилма, етарли шарт-шароит ва кафолатли бозор билан таъминлаш кераклигини алоҳида қайд этди. Ушбу мақсадларга эриши учун туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27358533_93:0:1229:852_1920x0_80_0_0_7ef79adb29453bc45463b4c62e783d9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, солиқ, ққс
иқтисод, шавкат мирзиёев, солиқ, ққс
ҚҚС 12%га туширилади - Шавкат Мирзиёев солиқ юкини камайтиришни ваъда берди
15:57 22.08.2022 (янгиланди: 15:58 22.08.2022) Дунёдаги мураккаб иқтисодий вазиятга қарамасдан Ўзбекистон бизнесга солиқ юкини камайтириш йўлидан боради - президент.
ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС миқдори 12%га туширилишини ҳамда бизнес учун солиқ юкини камайтиришни ваъда берди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда айтиб ўтди.
"Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз!", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинганини ҳам айтиб ўтди ва аввал юқори ставкаларда ҳисобланган 2 триллон сўмлик солиқ қарзларидан "бутунлай воз кечишни" таклиф қилди.
Ундан ташқари, президент тадбиркорлар имкониятларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишни ва ушбу ишлар учун кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтиришни таклиф қилди.
Ва шу билан бирга президент тадбиркорларга фақат кредит беришни эмас балким бизнес юришиб кетиши учун инфратузилма, етарли шарт-шароит ва кафолатли бозор билан таъминлаш кераклигини алоҳида қайд этди.
Ушбу мақсадларга эриши учун туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.