https://sputniknews.uz/20220822/putin-aqsh-27360759.html
Путин АҚШни унинг ўз усули билан мағлуб этади - “The National Interest”
Путин АҚШни унинг ўз усули билан мағлуб этади - “The National Interest”
Sputnik Ўзбекистон
Маркс: Украина можароси қандай якунланишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар стратегик йўқотишларга дучор бўлади. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T18:34+0500
2022-08-22T18:34+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
украина
ақш
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26404716_0:282:2921:1925_1920x0_80_0_0_9c9958aa5e84992c8f856d1e6d3eaad1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Украинадаги можаро қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, Америка Қўшма Штатлари барбод бўлади. Бу ҳақда “The National Interest” нашри учун Рамон Маркс ёзган.Маркснинг қайд этишича, яқин йилларда Пекин ва Москва икки давлат ўртасидаги нефть ва газ ташиш йўналишларини кенгайтиришга катта миқдорда сармоя киритади, бу эса Россияга Хитойга қазиб олинадиган ёқилғи етказиб берувчи асосий давлатга айланиш имконини беради.Муаллифнинг фикрича, Қўшма Штатлар учун яна бир муаммо бу Россияга қарши санкцияларнинг таъсири бўлди. Маркс Қўшма Штатлар энди дунёдаги ягона ҳукмрон куч эмас, деган хулосага келган.Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотларга таъсир кўрсатди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқишини эълон қилди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26404716_188:0:2917:2047_1920x0_80_0_0_b0f166b07110d7d22664d0e8326d616e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, владимир путин, россия
дунёда, украина, ақш, владимир путин, россия
Путин АҚШни унинг ўз усули билан мағлуб этади - “The National Interest”
18:34 22.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Маркс: Украина можароси қандай якунланишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар стратегик йўқотишларга дучор бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Украинадаги можаро қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, Америка Қўшма Штатлари барбод бўлади. Бу ҳақда “The National Interest” нашри учун Рамон Маркс
ёзган. “Украина можароси қандай якунланишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар стратегик йўқотишларга дучор бўлади. Россия Хитой ва Евроосиё қитъасининг бошқа давлатлари, жумладан Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатлари билан яқинроқ муносабатлар ўрнатади”, - дейилади мақолада.
Маркснинг қайд этишича, яқин йилларда Пекин ва Москва икки давлат ўртасидаги нефть ва газ ташиш йўналишларини кенгайтиришга катта миқдорда сармоя киритади, бу эса Россияга Хитойга қазиб олинадиган ёқилғи етказиб берувчи асосий давлатга айланиш имконини беради.
“Россия Ҳиндистон билан ҳам энергетика бизнесини сезиларли даражада кенгайтирди. Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғиларини бу мамлакатга сотишнинг кўпайиши АҚШ, Австралия ва Япониянинг Деҳлига яқинлашиш ҳаракатларига зарар келтиради”, - деб эслайди журналист.
Муаллифнинг фикрича, Қўшма Штатлар учун яна бир муаммо бу Россияга қарши санкцияларнинг таъсири бўлди. Маркс Қўшма Штатлар энди дунёдаги ягона ҳукмрон куч эмас, деган хулосага келган.
Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотларга таъсир кўрсатди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқишини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.