Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 30 миллиондан ошди

© Sputnik / Зафар ХалиловБанковские карты
Банковские карты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
1 август ҳолатига 35 та тижорат банки томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 18 450 тани ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон тижорат банклари томонидан муомалага киритилган банк карталари сони 30 млндан ошди. Бу ҳақида Марказий банк хабар берди.
Маълумотга кўра, 1 август ҳолатига 35 та тижорат банки томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 18 450 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич 22 июль куни 16 830 тага тенг эди.
Ўрнатилган тўлов терминаллари сони эса 433 178 тага тенг бўлди.
Январь-июль ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 88,5 трлн сўмдан ошди.
Масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларнинг сони 26 274 113 нафарга тенг бўлди.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар - 1 075 394 нафар;
Жисмоний шахслар - 25 198 719 нафар.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатда мижозларни масофавий биометрик идентификация қилиш технологиясидан 15 та тижорат банки ва 4 та тўлов ташкилоти фойдаланмоқда.
Таҳлиллар республикада банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмасдан етказилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун мобил илова дастурлари ёрдамида QR-код орқали тезкор тўловларни амалга ошириш оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0