Ўзбекистон президенти Қирғизистон халқига ҳамдардлик билдирди

© FOTO УМВД России по Ульяновской областиКрупное ДТП на трассе "М5-Урал" в Ульяновской области
Крупное ДТП на трассе М5-Урал в Ульяновской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ульяновск вилоятида содир бўлган авария оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон етакчиси Садир Жапаровга Россиянинг Ульяновск вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мамлакат фуқароларининг нобуд бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради, жабрланганлар шифо топишини тилади”, - дейилган хабарда.
21 август куни Ульяновск вилоятида юк машинаси тўхтаб турган ва ичида йўловчилари бўлган микроавтобусга бориб урилди. Жами 16 киши, жумладан, 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари эса жароҳатланди. 23 август Қирғизистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0