Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган бир гуруҳ афғонистонлик қўлга олинди

© AFP 2023 / AFP / TEMUR ISMAILOVУзбеко-афганская граница в районе Термеза
Узбеко-афганская граница в районе Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистон фуқаролари қайиқларда Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб, Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудига ўтган.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. 21 август куни бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари қайиқларда давлат чегарасини бузиб, Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудига ўтгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Чегара қўшинлари расмий Telegram каналида хабар қилинди.
Қоидабузарлар ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара отрядига қаршилик кўрсатган.
"Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинди", — дейилади хабарда.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний қазиб олиниши сабаб бўлгани аниқланган.
Таъкидланишича, айни пайтда Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.
Янгиликлар лентаси
0