ЕИ ва НАТО иқтисодиётдаги муаммолар туфайли Украинани қўллаб-қувватлашни бас қилиши мумкин

© Sputnik / Alexey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишФлаги Украины и Европейского Союза
Флаги Украины и Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Америка телеканали иқтисодий муаммолар сабаб НАТО ва Евроиттифоқ Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатиши мумкин деб хабар бермоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik Евроиттифоқ ва НАТО расмийлари энергетика инқирози, озиқ-овқат нархларининг ошиши ва иқтисодий рецессия туфайли Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар барбод бўлишидан хавотирда, дейди журналист Люк МакГи CNN телеканали сайтида эълон қилинган мақоласида.
Журналистнинг таъкидлашича, европалик сиёсатчилар Россия газисиз совуқ об-ҳаво келишидан жиддий саросимага тушишган.

“Қишки ёқилғи инқирози-европалик расмийларни ҳар куни ташвишлантираётган масала. Чунки 2021 йилда Европа 55% газни Россиядан импорт қилган”, - дейилади мақолада.

Бундан ташқари, журналистнинг айтишича, кейинги ойлар европаликлар учун мураккаб ўтиши мумкин.
“Баъзи европаликлар уйни иситиш ёки озиқ-овқатдан бирини танлашга мажбур бўлади. Бу инқироз кўплаб Европа мамлакатларининг минглаб украин қочқинларини қабул қилганидан сўнг келиб чиқди. Бунинг фонида сиёсий раҳбарлар узоқ мамлакат учун харажатларни оқлашлари қийин бўлади”, - дейди таҳлилчи.
Муаллифнинг фикрича, Ғарбнинг Украинани қурол билан қўллаб-қувватлаш стратегияси аслида узоқни кўзламай қилинган иш.
“Яхши янгилик шундаки, қуроллар украинларга чидаб туришга ёрдам беряпти. Ёмони- уруш қанча узоқ давом этса, қуроллар етказилиши шунча камаяди ва бундан воз кечиш қийинлашади”, - дейди журналист.
Россия махсус операцияси бошлангандан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциявий босимларни кучайтирди. Кўп мамлакат Россия активларининг музлатилишини эълон қилди, Россия энерготаъминотларидан воз кечишга чақириқлар янграй бошлади. Бироқ, ушбу муаммолар АҚШ ва ЕИ да бир қанча муаммоларни кечлтириб чиқарди - инфляция, озиқ-овқат ва ёқилғи нархлари кескин ошди.
Россия раҳбари Владимир Путин санкциялар бутун дунё иқтисодиётига қаттиқ зарба бўлганини таъкидлади. Улардан кўзланган мақсад эса миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштириш. Россия етакчисининг айтишича, бўлиб ўтаётган воқеалар Ғарбнинг сиёсатдаги ва иқтисодиётдаги глобал ҳукмронлигига нуқта қўяди.
Янгиликлар лентаси
0