Ботаника боғи тест синовлари сабабли вақтинча ёпилди

© Sputnik / Зафар ХалиловЭкзамен
Экзамен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳудудда 2022–2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини яна вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар қилди.
Айтилишича, Тошкент Ботаника боғи фаолияти 26 августгача тўхтатилди.
Мазкур ҳудудда 2022–2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 8 август кунидан бошланган. Аввалроқ Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун 20 августга қадар ёпиқ бўлиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0