АрМИ-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
АРМИ-2022
АРМИ - 2022: VIII Халқаро армия ўйинлари, 13-27 август, 2022 йил.

АрМИ—2022: Ўзбекистон жамоаси дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиАрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар
АрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси аъзоларига армия ўйинлари кубоги ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калити тантанали равишда топширилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АрМИ—2022 VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган "Йўл патрули" мусобақасининг мутлақ ғолиби дея топилган Ўзбекистон жамоаси олтин медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қўқонда халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган "Йўл патрули" мусобақасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.
© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиАрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар
АрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
АрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар
Қайд этилишича, мусобақада учинчи ўринни қўлга киритган Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикаси жамоаси аъзолари бронза медалларини қўлга киритишди.
Иккинчи ўринни қўлга киритган Россия Федерацияси жамоасига эса кумуш медаллари топширилди.

Ўзбекистон жамоаси аъзоларига армия ўйинлари кубоги ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калити тантанали равишда топширилди.

© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиАрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар
АрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
АрМИ—2022: ўзбекистонлик вакиллардан дастлабки олтин медаллар
Маълумот учун, 4 кун давом этган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Россия, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикасининг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар бахс олиб боришди.
Жами 2 та босқич 6 та шарт бўйича ўзаро куч синашган жамоалар, "индивидуал пойга", "техник танаффус", "экстремал тўхташ", "параллель парковка", "контравария", "ҳарбий эстафета" каби шартларни бажарган ҳолда ўзларининг билим ва кўникмаларини амалда намоён қилдишди.
Янгиликлар лентаси
0