https://sputniknews.uz/20220822/2023-yildan-boshlab-mikro-biznes-uchun--yagona-4-foizli-soliq-stavkasi-joriy-etiladi-27356490.html
2023 йилдан бошлаб микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади
2023 йилдан бошлаб микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T15:20+0500
2022-08-22T15:20+0500
2022-08-22T15:31+0500
сиёсат
тадбиркорлар билан учрашув
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27356547_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_ceea7e56d046bfbc8420f344829cde98.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида маълум қилинди.Қайд этилишича, учрашув давомида Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади.Булар:Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.Иккинчи тоифа, яъни айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.Шунингдек, президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:Айтилишича, 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинган. Лекин аввал ошириб ҳисобланган солиқлар нима бўлади, деган савол 19 минг тадбиркорни безовта қилмоқда ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.Президент ўз сўзида “тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечсак, нима дейсизлар?", - дея мурожаат қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27356547_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_4007fa69b8ec7c60722149fd5907e68f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, тадбиркорлар билан учрашув, шавкат мирзиёев
сиёсат, тадбиркорлар билан учрашув, шавкат мирзиёев
2023 йилдан бошлаб микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади
15:20 22.08.2022 (янгиланди: 15:31 22.08.2022) Давлат раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида маълум
қилинди. Қайд этилишича, учрашув давомида Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.
Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.
Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади.
1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.
Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.
Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Иккинчи тоифа, яъни айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.
"Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради", дейди президент.
Шунингдек, президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:
кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;
мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).
Қолаверса, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширилиши қайд этилди.
Айтилишича, 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинган. Лекин аввал ошириб ҳисобланган солиқлар нима бўлади, деган савол 19 минг тадбиркорни безовта қилмоқда ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Президент ўз сўзида “тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечсак, нима дейсизлар?", - дея мурожаат қилди.