Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди

© SputnikАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2022
Oбуна бўлиш
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 23-25 август кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази (ДТМ) хабар қилди.
Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади ва 23 август куни бошланиб, 25 август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари: 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар; 2-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади. Талабгорларга мутахассислик фанларида 20 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун мутахассислик фанларида 3,15 баллдан, мажбурий фанларда 2,1 баллдан берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани ДТМ my.dtm.uz сайтидан олиши мумкин.
ДТМ талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишни сўраган.
Хориждан Ўзбекистон тиббиёт ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар неча балл тўплаши керак
Янгиликлар лентаси
0