“Uzbekistan Airways”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2022
Oбуна бўлиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги UzAirways АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини қидирмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ҳукумат Uzbekistan Airways’ни хусусийлаштириш жараёнларини бошлади. Давлат активларини бошқариш агентлиги консультант танлаб олинилиши юзасидан танлов эълон қилди.
Барча қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий талабгорлардан таклиф тақдим этиш учун сўровномага асосан тижорат таклифларини 17 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этиш сўралган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:
тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;
табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.
Компания “O’zbekiston havo yo’llari” миллий авиакомпанияси хизмат кўрсатиш белгиси ва савдо белгисининг мутлақ ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2021 йил якунига кўра, компания 6,3 триллион сўм миқдоридаги соф тушумга, 53,7 миллиард сўм миқдоридаги соф фойдага, 4,2 триллион сўм миқдоридаги устав капиталига эга.
“Uzbekistan Airways” — Ўзбекистон авиацияси ва халқаро қоидаларининг низомига мувофиқ йўловчиларни ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемалари орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим этади.
Компания 50 нафардан ортиқ белгиланган йўналишларда, жумладан Европа, Осиё ва Шимолий Америка мамлакатларига мунтазам равишда рейсларни амалга оширади. Авиакомпаниянинг ваколатхоналари 20 дан ортиқ дунё шаҳарларида фаолият кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан 2022 йил 1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини савдога чиқариш, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини бошлаш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0