Шольц рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

© AP Photo / Markus SchreiberКанцлер Германии Олаф Шольц
Канцлер Германии Олаф Шольц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2022
Oбуна бўлиш
Сўровда қатнашганларнинг 62 фоизи Германия канцлери ишидан рози эмаслигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц рейтинги рекорд даража тушиб кетди. Бундан Германиянинг INSA ижтимоий институти ўтказган сўров натижалари дарак бермоқда.
“Bild am Sonntag” учун жорий йил 15 августидан 19 августигача ўтказилган сўровда 1427 респондент қатнашган.
“Ҳозир Шольцнинг ишидан фақат 25 фоиз фуқаро қониқмоқда, 62 фоизи эса рози эмас”, - дейилган хабарда.
Жамиятшунослар агар Германия канцлери сайлови ҳозир ўтказилганда, Шольц 18 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган бўларди деган хулосага келишган.
Янгиликлар лентаси
0