https://sputniknews.uz/20220821/jazirama-tufayli-dunyo-bozorida-paxta-narxi-keskin-oshdi--bloomberg-27334722.html
Жазирама туфайли дунё бозорида пахта нархи кескин ошди – Bloomberg
Жазирама туфайли дунё бозорида пахта нархи кескин ошди – Bloomberg
Sputnik Ўзбекистон
Пахта нархи 2011 йилдан буён рекорд кўрсаткич қайд этди. 21.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-21T17:51+0500
2022-08-21T17:51+0500
2022-08-21T17:51+0500
иқтисод
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/56/9475608_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_50d96e41de06b99ab3f1c981c34972e8.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ғайритабиий иссиқ об-ҳаво ва қурғоқчилик сабаб дунё бозорида пахта нархи30 фоизга ошди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.Таъкидланишича, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Бразилия иқлим ўзгариши сабабли пахта ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаддан ташқари қурғоқчилик ва жазирама Бразилияда пахта ҳосилдорлигининг қарийб 30 фоизга, АҚШда эса 28 фоизга пасайишига олиб келган. Бу мамлакатлар ҳиссасига эса пахта ишлаб чиқаришнинг қарийб ярми тўғри келади.Ҳиндистонда кучли ёмғир ва ҳашаротлар туфайли ишлаб чиқариш ҳажми шу қадар камайганки, мамлакат чет элда хом ашё сотиб олишни бошлашига мажбур бўлган. Хитой ҳам об-ҳаво туфайли пахта ҳосили сезиларли даражада камайишидан хавфсираяпти.Нашр бунинг натижасида жаҳонда пахта нархи 30 фоизга ошгани ва бу 2011 йилдан буён рекорд кўрсаткич эканини таъкидламоқда. Бозор иштирокчилари 2022 йилнинг иккинчи ярмида пахта нархи барқарорлашаётганига умид қилишмоқда.Пахта нархининг ошиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши қатор товарлар – футболкалар, тагликлар, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жазирамада пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун 27 июлдан “долзарб 30 кунлик” эълон қилингани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/56/9475608_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_2d730c91fda81a843f120e60d4378f38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, пахта
Жазирама туфайли дунё бозорида пахта нархи кескин ошди – Bloomberg
Пахта нархи 2011 йилдан буён рекорд кўрсаткич қайд этди.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ғайритабиий иссиқ об-ҳаво ва қурғоқчилик сабаб дунё бозорида пахта нархи30 фоизга ошди. Бу ҳақда “Bloomberg”
хабар бермоқда. Таъкидланишича, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Бразилия иқлим ўзгариши сабабли пахта ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаддан ташқари қурғоқчилик ва жазирама Бразилияда пахта ҳосилдорлигининг қарийб 30 фоизга, АҚШда эса 28 фоизга пасайишига олиб келган. Бу мамлакатлар ҳиссасига эса пахта ишлаб чиқаришнинг қарийб ярми тўғри келади.
Ҳиндистонда кучли ёмғир ва ҳашаротлар туфайли ишлаб чиқариш ҳажми шу қадар камайганки, мамлакат чет элда хом ашё сотиб олишни бошлашига мажбур бўлган. Хитой ҳам об-ҳаво туфайли пахта ҳосили сезиларли даражада камайишидан хавфсираяпти.
Нашр бунинг натижасида жаҳонда пахта нархи 30 фоизга ошгани ва бу 2011 йилдан буён рекорд кўрсаткич эканини таъкидламоқда. Бозор иштирокчилари 2022 йилнинг иккинчи ярмида пахта нархи барқарорлашаётганига умид қилишмоқда.
Пахта нархининг ошиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши қатор товарлар – футболкалар, тагликлар, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жазирамада пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун 27 июлдан “долзарб 30 кунлик” эълон қилингани
хабар қилинган эди.