Одесса яқинида HIMARS ўқ-дориси омбори йўқ қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

Oбуна бўлиш
Россия армияси Американинг HIMARS залп билан ўт очувчи тизимлари учун мўлжалланган ўқ-дори омборини йўқ қилди.
Россия Қуролли кучлари “Калибр” ракеталари билан Одесса вилоятида Американинг HIMARS тизимлари учун мўлжалланган ўқ-дори омборини яксон қилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Калибр” юқори аниқликдаги ракеталари билан Одесса вилояти Майорское аҳоли пунктидаги Американинг HIMARS залп билан ўт очувчи тизимлари ва Ғарбда ишлаб чиқарилган зенит мажмуалари учун мўлжалланган ўқ-дори омбори йўқ қилинди”, - дейилган хабарда.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0