АрМИ-2022: ўзбекистонлик ҳарбийлардан “Содиқ дўст”да мутлақ устунлик - фото
© Министерство обороны УзбекистанаКонкурс "Верный друг"
© Министерство обороны Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинлари танловлари шартларини муваффақиятли бажаришмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. АрМИ-2022 Халқаро армия ўйинлари доирасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида ўтказилаётган “Содиқ дўст” мусобақасининг навбатдаги шарти якунланди.
Мусобақанинг “Итоат қилиш” шартини Ўзбекистон вакиллари кичик сержант Иродахон Олимова "Гита" ва кичик сержант Маржона Оққўзиева "Бренда" лақабли хизмат итлари муваффақиятли бажаришди.
Хизмат итлари ҳарбий кинологлар берган буйруққа биноан ўнгга, чапга бурилиш, ортга қайтиш, ҳаракат давомида дарҳол тўхташ, югуриш, ўтириш, ётиш, ўрнидан туриш, ёнма-ён ҳаракатланиш, секин ёки меъёрий қадам ташлаш элементларини бекам-кўст бажарди.
Жуфтликларда бажарилган ушбу шартда эркаклар жамоасидан кичик сержант Содиқ Дилмуродовнинг "Клиф" ҳамда кичик сержант Зуҳриддин Қўшоқовнинг "Бест" лақабли хизмат итлари тенгсиз натижаларни қайд этди.
“Содиқ дўст” мусобақасининг 19 август куни “Дог биатлони” шарти бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон жамоаси мутлақ устунликка эришди. Аёллар ўртасида ҳам Ўзбекистон жамоаси пешқадам бўлиб бормоқда. Олдинда яна 4 та шарт қолган.
© Министерство обороны УзбекистанаКонкурс "Верный друг"
Конкурс "Верный друг"
© Министерство обороны Узбекистана
Таъкидлаш керакки, “Содиқ дўст” мусобақасининг “Дог биатлон” шартида якка тартибда 2,4 минг метрга хизмат ити билан югурган кичик сержант Ирода Олимова "Гита" лақабли ити билан 10 дақиқаю 13,8 сония билан рекорд натижани қайд этди.
Эркаклар ўртасида ўртасида ўтказилган баҳсларда кичик сержант Зуҳриддин Қўшоқов ҳам "Бест" лақабли ити билан юқоридаги шарт бўйича рекорд ўрнатди — 8 дақиқаю 18 сония.
Шунингдек, "Фориш" полигонида ўтаётган Халқаро армия ўйинларининг “Қуролсоз уста” мусобақаси иштирокчилари навбатдаги босқичдан ўтди. Учинчи босқичда Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари “БМ-21 МК” реактив артиллерия қурилмасини таъмирлаш бўйича маҳорат ва тажрибаларини намойиш этдилар.
© Министерство обороны Узбекистана
1/5
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
2/5
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
3/5
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
4/5
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
5/5
© Министерство обороны Узбекистана
1/5
© Министерство обороны Узбекистана
2/5
© Министерство обороны Узбекистана
3/5
© Министерство обороны Узбекистана
4/5
© Министерство обороны Узбекистана
5/5
© Министерство обороны Узбекистана
Дастлаб тўрт нафар ҳарбий хизматчи реактив артиллерия қурилмасининг 10 дона юқори йўналтирувчи пакетларини 108 дона қисмларга ажратиш ва йиғиш, қурилмадаги носозликларни аниқлаш ва таъмирлаш, қурилманинг ўнг ўрта ғилдирагини захира ғилдиракка алмаштириш, қурилмани 10 дона 122 миллиметрли ўқ-дорилар билан ўқлаш ва белгиланган йўналишда отиш машғулотини бажардилар.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 9 дақиқа 13 сония натижа билан биринчи, Россия жамоаси 13 дақиқа 46 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ҳарбийлари ўз натижалари билан 2021 йил Эронда ўрнатилган рекордни янгилашди.