Юз нафар тадбиркор "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2022
Oбуна бўлиш
"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Белгиланишича:
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.
Шунингдек, президент “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган 100 нафар тадбиркор "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0