Мирзиёев Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган cпортчиларни табриклади

© Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган cпортчиларни табриклади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини табриклади.
“Дунёнинг 56 та давлатидан 4200 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақаларда миллий терма жамоамиз аъзолари улкан маҳорат, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш ва иродасини намоён этиб, 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритганлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир.
Айниқса, Ўзбекистон вакиллари Эрон, Озарбайжон, Индонезия, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Кувайт каби спорт соҳасида ривожланган давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида Туркия Республикасидан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллаганлари мамлакатимиз спортида яна бир ёрқин саҳифа бўлди.
Ўзбек спортининг ифтихори бўлган Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, Сарварбек Зафаржонов, Турсуной Жабборова оғир атлетика, Ольга Забелинская велоспорт мусобақаларида учтадан олтин медални қўлга киритгани спорт тарихида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодисадир.
Бўлиб ўтган қизғин беллашувларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Улуғбек Рашидов, Адҳамжон Эргашев, Сафина Садуллаева, Диёра Келдиёрова, Шарифа Давронова ва бошқа спортчиларимизнинг истеъдоди, маҳорати ва қобилиятига барча спорт мухлислари яна бир бор тан берди”, - дейилган табрикда.
Янгиликлар лентаси
0