https://sputniknews.uz/20220819/toshkentda-shht-ayollar-forumi-oz-ishini-boshladi-27290324.html
Тошкентда ШҲТ аёллар форуми ўз ишини бошлади
Тошкентда ШҲТ аёллар форуми ўз ишини бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ШҲТ аёллар форуми ўз ишини бошлади
2022-08-19T16:39+0500
2022-08-19T16:39+0500
2022-09-13T11:02+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
аёллар
тошкент
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787631_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_3ff8c5a66626c8ad2c94c30716fe9635.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми ўз ишини бошлади.Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн иштирок этмоқда.Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида тегишли ҳамкорлик йўналишлари бўйича истиқболдаги режаларни белгилашга бағишлаб 80 дан ортиқ сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий тадбирлар ўтказилди.Сенат раиси шунингдек, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсий стратегияси охирги беш-олти йил ичида ШҲТ фаолиятида ҳам яққол ўз ифодасини топаётганини алоҳида таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, форум ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида барқарор ривожланиш мақсадларининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва гендер тенглигини таъминлаш, ташкилот маконида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ўтказилмоқда.Тадбир давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналарни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787631_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7c29ab0a74e476ce9702591ef09c98ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкентда шҳт аёллар форуми ўз ишини бошлади
тошкентда шҳт аёллар форуми ўз ишини бошлади
Тошкентда ШҲТ аёллар форуми ўз ишини бошлади
16:39 19.08.2022 (янгиланди: 11:02 13.09.2022) Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми ўз ишини
бошлади. Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн иштирок этмоқда.
Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида тегишли ҳамкорлик йўналишлари бўйича истиқболдаги режаларни белгилашга бағишлаб 80 дан ортиқ сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий тадбирлар ўтказилди.
Сенат раиси шунингдек, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсий стратегияси охирги беш-олти йил ичида ШҲТ фаолиятида ҳам яққол ўз ифодасини топаётганини алоҳида таъкидлади.
“Ўзбекистон ШҲТнинг улкан салоҳиятини транспорт ва логистика, инновацион ва рақамли тараққиёт, маданий ва халқчил дипломатия сингари амалий жиҳатдан муҳим соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтириш заруратини очиқ-ойдин баён этиб келмоқда”, дейди Танзила Норбоева.
Эслатиб ўтамиз, форум ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида барқарор ривожланиш мақсадларининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва гендер тенглигини таъминлаш, ташкилот маконида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбир давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналарни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил
этилади.