https://sputniknews.uz/20220819/mirziyoev-saudiya-kompaniyalarini-yangi-loyihalarni-ishlab-chiqishga-chaqirdi-27279090.html
Мирзиёев Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга чақирди
Мирзиёев Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга чақирди
Президент Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. 19.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-19T10:13+0500
2022-08-19T10:13+0500
2022-08-19T10:13+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
саудия арабистони
бизнес
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27277065_0:21:1280:741_1920x0_80_0_0_f698498cd8002d7c45194449088ed9b1.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.Президент Шавкат Мирзиёев Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.Ўзбекистон шамол электр станцияларини барпо этиш, “яшил” водород ишлаб чиқариш, муқобил энергетикани ривожлантириш, саноатда рақамлаштиришни чуқурлаштириш ва қўшма илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш борасида фаол ҳамкорликка тайёр экани таъкидланди.Шунингдек, мамлакат рақамли иқтисодиёт, био ва нанотехнологиялар, дастурий таъминот, инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида шерикликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва туризм лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинди.Учрашув давомида мутасаддиларга таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатлари кўрсатилган комплекс “Йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди. Шу орқали ташриф доирасида эришилган барча келишувлар ижроси учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.Тадбирда инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ҳамда подшоҳликнинг "ACWA Power", "SABIC", "Saudi National Bank", "Al Rajhi Capital", "Ma'aden", "Petromin" "Jamjoom Pharma", "SEDCO", "Salic", "Albawani", "Ajlan & Bros", "Desert Technologies" каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27277065_4:0:1144:855_1920x0_80_0_0_aab38decaf12da7a4c041f773aa17a16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, саудия арабистони, бизнес
сиёсат, шавкат мирзиёев, саудия арабистони, бизнес
Мирзиёев Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга чақирди
Президент Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга
чақирди.“Саудиялик ишбилармонлар Ўзбекистондаги йирик банклар, саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишга таклиф этилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун энг истиқболли соҳалар сифатида “яшил” энергетика ва “яшил” иқтисодиёт кўрсатиб ўтилди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон шамол электр станцияларини барпо этиш, “яшил” водород ишлаб чиқариш, муқобил энергетикани ривожлантириш, саноатда рақамлаштиришни чуқурлаштириш ва қўшма илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш борасида фаол ҳамкорликка тайёр экани таъкидланди.
Шунингдек, мамлакат рақамли иқтисодиёт, био ва нанотехнологиялар, дастурий таъминот, инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида шерикликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва туризм лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинди.
Таъкидланишича, мамлакатда Саудия тараққиёт фонди иштирокида сув ва электр таъминоти борасидаги инфратузилмавий лойиҳаларни такомиллаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.
Учрашув давомида мутасаддиларга таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатлари кўрсатилган комплекс “Йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди. Шу орқали ташриф доирасида эришилган барча келишувлар ижроси учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.
Тадбирда инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ҳамда подшоҳликнинг "ACWA Power", "SABIC", "Saudi National Bank", "Al Rajhi Capital", "Ma'aden", "Petromin" "Jamjoom Pharma", "SEDCO", "Salic", "Albawani", "Ajlan & Bros", "Desert Technologies" каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.