Бугун Тошкентдаги йўллар вақтинча ёпилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда Тошкент шаҳрининг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бугун, кечаси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэрапортида Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда Тошкент шаҳрининг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вақтинча ёпиладиган кўчалар:

Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиХарита
Харита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Харита
“Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0