https://sputniknews.uz/20220818/yangi-zelandiyada-auktsionda-sotilgan-chamadonlardan-jasadlar-topildi-27267117.html
Янги Зеландияда аукционда сотилган чамадонлардан жасадлар топилди
Янги Зеландияда аукционда сотилган чамадонлардан жасадлар топилди
Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-18T17:23+0500
2022-08-18T17:23+0500
2022-08-18T17:23+0500
дунёда
янги зеландия
қотиллик
жиноят
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122928_0:174:3000:1862_1920x0_80_0_0_1074e768b120f087230eb62f150ac7c5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида омборда қолган буюмларни сотиш доирасида кимошди савдосида сотиб олинган чамадонлардан одам жасадлари топилди. Жасадлар ёш болаларга тегишли. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар берган.Таъкидланишича, полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.Вааэлуанинг айтишича, ҳалок бўлган болалар 5-10 ёш атрофида бўлган. Унинг сўзларига кўра, полиция уларнинг ўлган вақти ва жойини аниқлаш устида ишламоқда, бироқ дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. У, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари омбор ижараси бўйича текширув ўтказаётганини айтди.Вааэлуанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг қариндошлари Янги Зеландияда, бироқ полиция Интерпол билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.
янги зеландия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122928_144:0:2857:2035_1920x0_80_0_0_adf0361730f5226db6e5b4d3d65763cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, янги зеландия, қотиллик, жиноят
дунёда, янги зеландия, қотиллик, жиноят
Янги Зеландияда аукционда сотилган чамадонлардан жасадлар топилди
Дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида омборда қолган буюмларни сотиш доирасида кимошди савдосида сотиб олинган чамадонлардан одам жасадлари топилди. Жасадлар ёш болаларга тегишли. Бу ҳақда мамлакат полицияси
хабар берган. Таъкидланишича, полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
“Мен икки ёш боланинг жасади билан шуғулланаётганимизни тасдиқлай оламан, улар бошланғич мактаб ёшида бўлган”, деди детектив Тофилау Фаамануиа Вааэлуа.
Вааэлуанинг айтишича, ҳалок бўлган болалар 5-10 ёш атрофида бўлган. Унинг сўзларига кўра, полиция уларнинг ўлган вақти ва жойини аниқлаш устида ишламоқда, бироқ дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. У, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари омбор ижараси бўйича текширув ўтказаётганини айтди.
Вааэлуанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг қариндошлари Янги Зеландияда, бироқ полиция Интерпол билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.