https://sputniknews.uz/20220818/xavfsizlik--mirziyoev-27255922.html
Хавфсизлик соҳасида ШҲТ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш долзарб бўлиб қолмоқда – Мирзиёев
Хавфсизлик соҳасида ШҲТ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш долзарб бўлиб қолмоқда – Мирзиёев
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда. 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-18T12:50+0500
2022-08-18T12:50+0500
2022-09-13T11:02+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
шавкат мирзиёев
хавфсизлик
шҳт-2022: самарқанд саммити
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26395735_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d2bd1601091385563d8e5534101c4619.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Зиддиятлар кучайиши ва глобал даражадаги ишончнинг пасайиши шароитида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса долзарб бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларига йўллаган мурожаатида маълум қилди. Мирзиёев мурожаатини Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ўқиб эшиттирди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ШҲТ доирасида ички ишлар вазирларининг мунтазам йиғилишлари формати ўзининг самарадорлигини исботлаганЎзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир диққат марказда қўшма қарорлар ва жамоавий ҳаракатларни талаб қиладиган долзарб муаммолар мавжуд . Бу, биринчи навбатда, уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қуролларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш.Мирзиёев ноқонуний хатти-ҳаракатларни тартибга солиш ва тартибсизликларни бошқариш, ёшлар ва болаларни жиноий фаолиятга жалб қилиш учун Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳам хавфли тенденцияга айланганини қайд этган.“Бундай шароитда илғор тажрибалар, таҳлилий ва башоратли материаллар алмашинувини кенгайтириш, кўпроқ тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга”, - дея хулоса қилди Мирзиёев.17-18 август кунлари Тошкентда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда. Кенгаш кун тартибига кўра, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш жараёнида ҳамкорликни янада ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, терроризм, экстремизм ва сепаратизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26395735_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_008e15a8aa870ca27f939db6953c219d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), шавкат мирзиёев, хавфсизлик
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), шавкат мирзиёев, хавфсизлик
Хавфсизлик соҳасида ШҲТ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш долзарб бўлиб қолмоқда – Мирзиёев
12:50 18.08.2022 (янгиланди: 11:02 13.09.2022) Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Зиддиятлар кучайиши ва глобал даражадаги ишончнинг пасайиши шароитида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса долзарб бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларига йўллаган мурожаатида маълум қилди. Мирзиёев мурожаатини Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ўқиб эшиттирди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ШҲТ доирасида ички ишлар вазирларининг мунтазам йиғилишлари формати ўзининг самарадорлигини исботлаган
“Бугунги кунда дунё туб ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, ҳозирги мураккаб халқаро вазиятнинг кейингири вожланишини башорат қилиш тобора қийинлашмоқда. Зиддиятлар кучайиши ва глобал даражадаги ишончнинг пасайиши шароитида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш айниқса долзарб бўлиб қолмоқда”, - деди Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир диққат марказда қўшма қарорлар ва жамоавий ҳаракатларни талаб қиладиган долзарб муаммолар мавжуд . Бу, биринчи навбатда, уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қуролларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш.
Мирзиёев ноқонуний хатти-ҳаракатларни тартибга солиш ва тартибсизликларни бошқариш, ёшлар ва болаларни жиноий фаолиятга жалб қилиш учун Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳам хавфли тенденцияга айланганини қайд этган.
“Бундай шароитда илғор тажрибалар, таҳлилий ва башоратли материаллар алмашинувини кенгайтириш, кўпроқ тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга”, - дея хулоса қилди Мирзиёев.
17-18 август кунлари Тошкентда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда. Кенгаш кун тартибига кўра, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш жараёнида ҳамкорликни янада ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, терроризм, экстремизм ва сепаратизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилади.