Россия клуби 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади

© Фото: ФК "Бунёдкор"Умарали Рахмоналиев
Умарали Рахмоналиев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
Умарали Раҳмоналиев қишда қозонликлар сафида тўп суришни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россиянинг "Рубин" футбол клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Раҳмоналиев қишда "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси якунига етгач, Қозон жамоаси сафига бориб қўшилади. Шартнома 3,5 йилга мўлжалланган.
Футболчи "Бунёдкор" сафида жорий мавсум Суперлига доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган.
"Рубин" бу мавсумда Россия биринчи лигасида 5-турдан сўнг 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0