https://sputniknews.uz/20220818/mirziyoev-iht-bosh-kotibi-bilan-orol-ekologik-muammolarini-muhokama-qildi-27273495.html
Мирзиёев ИҲТ бош котиби билан Орол экологик муаммоларини муҳокама қилди
Мирзиёев ИҲТ бош котиби билан Орол экологик муаммоларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бу глобал экологик хатарларни бартараф этиш халқаро ҳамжамият ва молиявий институтларни жалб қилишга қаратилган умумий... 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-18T18:38+0500
2022-08-18T18:38+0500
2022-08-18T18:38+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
орол денгизи
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27273328_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_756682292ac05a9d955bf0e5b7cb9023.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.Учрашувда ушбу нуфузли халқаро тузилма ҳозирги замон хатарлари шароитида ислом қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.Шунингдек, Мирзиёев ва Иброҳим Тоҳа Орол минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилишди.ИҲТ бош котиби жорий йил мартда Исломободда ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Оролбўйи ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлиги тўғрисидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлаганини қайд этди.Уларга ечим излаш мақсадида илмий ва амалий тажриба алмашиш, халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотида алоҳида ўрин тутиши, мамлакат илгари сураётган лойиҳа ва дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этди. ИҲТ мамлакатлари туризм вазирлари томонидан Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани билан табриклади.Бугунги кунда Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1 миллиард 700 миллион аҳоли яшайдиган 57 та давлатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик халқаро тузилмалардан биридир. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлганидан буён ташкилот билан савдо-иқтисодий, илмий, маданий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27273328_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_03932f3bf374130d6e01868c85ca8335.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, орол денгизи, саудия арабистони
сиёсат, шавкат мирзиёев, орол денгизи, саудия арабистони
Мирзиёев ИҲТ бош котиби билан Орол экологик муаммоларини муҳокама қилди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бу глобал экологик хатарларни бартараф этиш халқаро ҳамжамият ва молиявий институтларни жалб қилишга қаратилган умумий ҳамкорликни тақозо этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан
учрашди. Учрашувда ушбу нуфузли халқаро тузилма ҳозирги замон хатарлари шароитида ислом қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Мирзиёев ва Иброҳим Тоҳа Орол минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
ИҲТ бош котиби жорий йил мартда Исломободда ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Оролбўйи ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлиги тўғрисидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлаганини қайд этди.
“Орол денгизи ва Чад кўлининг қуриши бир-бирига ўхшаш муаммолардир, ушбу глобал экологик хатарларни бартараф этиш халқаро ҳамжамият ва молиявий институтларни жалб қилишга қаратилган умумий ҳамкорликни тақозо этади”, - деди Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Уларга ечим излаш мақсадида илмий ва амалий тажриба алмашиш, халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.
Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотида алоҳида ўрин тутиши, мамлакат илгари сураётган лойиҳа ва дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этди. ИҲТ мамлакатлари туризм вазирлари томонидан Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани билан табриклади.
Бугунги кунда Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1 миллиард 700 миллион аҳоли яшайдиган 57 та давлатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик халқаро тузилмалардан биридир. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлганидан буён ташкилот билан савдо-иқтисодий, илмий, маданий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.