https://sputniknews.uz/20220818/medvedev-oddiy-evropaliklarning-rossiyaga-munosabati-haqida-gapirdi-27262452.html
Медведев оддий европаликларнинг Россияга муносабати ҳақида гапирди
Медведев оддий европаликларнинг Россияга муносабати ҳақида гапирди
Sputnik Ўзбекистон
Медведев: Қашшоқ прибалтикаликлар, қутурган поляклар ва НАТОдан қочган финлар Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапиришда... 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-18T16:59+0500
2022-08-18T16:59+0500
2023-04-05T18:39+0500
европа
дмитрий медведев
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656075_0:60:3327:1931_1920x0_80_0_0_396b9cd1440e340aecbaf6ae2e2803fe.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Европа давлатлари ҳукуматлари Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапириши бўйича рақобатлашмоқда, бироқ оддий фуқаролар соғлом фикрни йўқотгани йўқ. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, жумладан кўмир ва нефтга эмбарго жорий қилди. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ва озиқ-овқат ҳамда ёқилғи нархларининг кескин ошишига олиб келди.Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656075_336:0:2991:1991_1920x0_80_0_0_6bdcdc58e60f006fe9b906316bee65ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа, дмитрий медведев, россия
европа, дмитрий медведев, россия
Медведев оддий европаликларнинг Россияга муносабати ҳақида гапирди
16:59 18.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Медведев: Қашшоқ прибалтикаликлар, қутурган поляклар ва НАТОдан қочган финлар Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапиришда рақобатлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Европа давлатлари ҳукуматлари Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапириши бўйича рақобатлашмоқда, бироқ оддий фуқаролар соғлом фикрни йўқотгани йўқ. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев
маълум қилди. “Европа давлатларининг ҳукуматлари, айниқса қашшоқ прибалтлар, қутурган поляклар ва НАТОдан қочган финлар Россия билан барча муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапиришини билиш учун рақобатлашмоқда. Бунинг маъноси: россияликлардан нафратланамиз ва уларни ҳеч қаерга қўйиб юборишни хоҳламаймиз”, деб ёзди Медведев Telegram’даги каналида.
“Аммо сўровлар натижаларига кўра, оддий фуқаролар соғлом фикрни йўқотгани йўқ. Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисининг ярмидан кўпи Россия билан алоқаларни узишни умуман истамайди. Улар олдингидек тўлақонли муносабатларни исташади”, дея қўшимча қилган Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, жумладан кўмир ва нефтга эмбарго жорий қилди. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ва озиқ-овқат ҳамда ёқилғи нархларининг кескин ошишига олиб келди.
Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди.