Магнит бўрони вақтида нималарга эътибор бериш керак?

© Sputnik / Sergei Pyatakov  / Медиабанкка ўтишЛепешки из тандыра на рынке в Ташкенте
Лепешки из тандыра на рынке в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
ССВ магнит бўрони пайтида аҳоли нималарга эътибор бериши кераклиги бўйича тавсиялар берди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинган.
Бу табиат ҳодисаси алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бундан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади.
Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўрамоқда:
· Магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ.
· Аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
· Шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади.
· Серсув мева-сабзавотлар, калий ва С витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали.
Янгиликлар лентаси
0