Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун қатор имтиёзлар берилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия прорыва на Сардобинском водохранилище
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
Қонун билан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб қуйидагиларга бўлинади
табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар берилади.
Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:
кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
- юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
- фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда
- ва фавқулодда вазиятлар даврида.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади.
Давлат томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида ОАВ орқали аҳоли ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиниши шарт.
Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – ҳокимларнинг тегишли қарорлари, республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда – Ҳукумат қарори билан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0