АрМИ-2022: Ўзбекистон “Йўл патрули” дастлабки шартларини муваффаққиятли бошлади
АрМИ-2022: Ўзбекистон “Йўл патрули” дастлабки шартларини муваффаққиятли бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбийлари “Контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдаш” ва “Техник танаффус” шартларида пешқадам бўлишди. 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбийлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган АрМИ-2022 доирасидаги “Йўл патрули” мусобақасининг биринчи босқичини муваффаққиятли бошлашди.“Контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдаш” шарти давомида иштирокчилар асфалтланган майдонда контравария тайёргарлиги элементларини бажариб, машинани экстремал ҳайдашди. Унда Ўзбекистон шарафини 3-даражали сержант Сиддиқ Аъзамов, капитан Аббос Амиров, 3-даражали сержант Фарҳод Мусаевлар ҳимоя қилди.Жамоа аъзолари конуслар билан жиҳозланган текис майдонда “Илон изи”, “Полицияча бурилиш” ва шу каби элементларни бажарган ҳолда белгиланган финиш чизиғини босиб ўтишлари керак эди.Шарт якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси биринчи, Россия иккинчи ҳамда Эрон учинчи ўринларни эгаллаб турибди.Куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг навбатдаги шарти бўлиб ўтди. “Техник танаффус” шартида мамлакат шарафини капитан Жамолиддин Эгамбердиев ва кичик сержант Музаффар Тўлабоевлар ҳимоя қилишди. Улар 1 дақиқаю 15 сонияда шартни бажариб, яққол пешқадамга айланди.Кейинги ўринларда Россия ва Беларусь вакиллари.
Ўзбекистон ҳарбийлари “Контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдаш” ва “Техник танаффус” шартларида пешқадам бўлишди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбийлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган АрМИ-2022 доирасидаги “Йўл патрули” мусобақасининг биринчи босқичини муваффаққиятли бошлашди.
“Контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдаш” шарти давомида иштирокчилар асфалтланган майдонда контравария тайёргарлиги элементларини бажариб, машинани экстремал ҳайдашди. Унда Ўзбекистон шарафини 3-даражали сержант Сиддиқ Аъзамов, капитан Аббос Амиров, 3-даражали сержант Фарҳод Мусаевлар ҳимоя қилди.
Жамоа аъзолари конуслар билан жиҳозланган текис майдонда “Илон изи”, “Полицияча бурилиш” ва шу каби элементларни бажарган ҳолда белгиланган финиш чизиғини босиб ўтишлари керак эди.
Шарт якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси биринчи, Россия иккинчи ҳамда Эрон учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг навбатдаги шарти бўлиб ўтди. “Техник танаффус” шартида мамлакат шарафини капитан Жамолиддин Эгамбердиев ва кичик сержант Музаффар Тўлабоевлар ҳимоя қилишди. Улар 1 дақиқаю 15 сонияда шартни бажариб, яққол пешқадамга айланди.