Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучлари Запорожье АЭСининг совутиш тизимига зарба бермоқда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС находится под контролем российских военных
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Реакторнинг ўзи яхши ҳимояланган, лекин совутиш тизими ишдан чиқса у ҳақиқий ядровий бомбага айланади - Рогов.
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Украина қўшинлари Запороже атом электр станциясининг заиф нуқталарига, жумладан совутиш тизимига зарба бермоқда, агар у шикастланса, реактор бошқариб бўлмайдиган ҳолга келиши мумкин, деди вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов.
"Бундай ҳолатда реактор қизиб кетади ва назоратсиз жараён бошланиши мумкин ... Кейин, эса бу ҳақиқий ядро бомбасига айланади, реактор шунчаки портлайди", деб тушунтирди у.
Рогов айтишига кўра, реакторнинг ўзига зарба бериш учун тактик ядро қуроллари керак.
"Реактор деворлари қалинлиги бир неча метр темир-бетондан иборат. Яъни, аслида реакторнинг хавфсизлик чегараси даражаси шунчалик каттаки, ҳатто ўн километр баландликдан самолёт қулаб тушса ҳам, реактор бутунлигича қолиши керак”, деди у "Соловёв.Live" ютуб канали эфирида.
Шу билан бирга, Владимир Рогов реакторлар доимий совутишга муҳтож эканлигига эътибор қаратди. Украина Қуролли Кучлари эса айнан шу тизимни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, атом электр станциясини консервация қилиш мумкин, бироқ бу жуда қимматга тушади. Ядровий чиқиндилар солинган бочкаларни эса ҳозирча олиб чиқиб бўлмайди.
"Биз барча чиқиндиларни ядро ёқилғиси билан омбордан олиб чиқмаймиз, барибир, бу 174 баррелнинг ҳаммаси қолади ёки биз уларни олиб чиққанимизда - УҚК уларга зарба беради", деди у.
Роговнинг тушунтиришича, ядро ёқилғиси икки қаватли бинодан баландроқ бўлган темир-бетон бочкаларда сақланади ва украиналик қўшинлар уларга атайлаб зарба бермоқджа.
Сўнгги ҳафталарда Украина Қуролли Кучлари кенг кўламли ядровий фалокат билан таҳдид мавжуд бўлган Запорожье АЭСига мунтазам равишда зарбалар бериб келмоқда.
Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадаси ҳарбий хизматчилари Ғарбда ишлаб чиқарилган бошқариладиган ракеталар ва снарядлардан фойдаланмоқда.
Отишма аллақачон Каховская подстанциясининг юқори вольтли линиясига зарар этказган, ходимлар иккита энергоблокнинг қувватини камайтиришга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича Россия махсус операцияси давомида рус ҳарбийлари Запорожье вилоятининг Херсон ва Азов ҳудудини эгаллаб олди. У ерда ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил қилинган. Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатила бошланди, рубль муомалага киритилди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Озод қилинган вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0