https://sputniknews.uz/20220817/toshkentda-sergey-poluninning-satori-baleti-namoyish-etiladi-27206853.html
Тошкентда Сергей Полуниннинг “Сатори” балети намойиш этилади
Тошкентда Сергей Полуниннинг “Сатори” балети намойиш этилади
Sputnik Ўзбекистон
“Сатори” балети премьераси куз ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида бўлиб ўтади. 17.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-17T10:31+0500
2022-08-17T10:31+0500
2022-08-17T10:31+0500
маданият
тошкент
балет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1254/23/12542335_0:0:3074:1730_1920x0_80_0_0_bb62cedd8736778b518fd002ceaa5f55.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Пойтахтда 25—26-сентябр кунлари таниқли раққос Сергей Полунин раҳбарлигидаги машҳур “Сатори” балетининг премьераси тақдим этилади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.Маълумот учун, Сатори буддавийча атама бўлиб, “уйғониш”, “ўзликнинг асл табиатини илғаш” маъноларини англатади. Сатори балети бу рақслардаги модернизмдир. Дастурда Сергей Полунин халқаро даражадаги иқтидорли ижрочилар гуруҳини жамлаган.Ҳаёт сўқмоқлари ҳамда инсон камолоти тўғрисидаги саҳна асарини яратиш ғояси “Cирқуе ду Солеил” режиссёри Габриел Марсел дел Веккио ижод маҳсулига мансуб. Саҳналаштирувчи муаллиф – Девид Лашапел.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 8 сентябрь куни дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1254/23/12542335_298:0:3029:2048_1920x0_80_0_0_5312ef7e9833ff8618700d0f29094f5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, тошкент, балет
Тошкентда Сергей Полуниннинг “Сатори” балети намойиш этилади
“Сатори” балети премьераси куз ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Пойтахтда 25—26-сентябр кунлари таниқли раққос Сергей Полунин раҳбарлигидаги машҳур “Сатори” балетининг премьераси тақдим этилади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар
берди. “Жамғарма томонидан ташкил этилаётган “Сатори” балетининг премьераси Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида намойиш этилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Сатори буддавийча атама бўлиб, “уйғониш”, “ўзликнинг асл табиатини илғаш” маъноларини англатади. Сатори балети бу рақслардаги модернизмдир. Дастурда Сергей Полунин халқаро даражадаги иқтидорли ижрочилар гуруҳини жамлаган.
Ҳаёт сўқмоқлари ҳамда инсон камолоти тўғрисидаги саҳна асарини яратиш ғояси “Cирқуе ду Солеил” режиссёри Габриел Марсел дел Веккио ижод маҳсулига мансуб. Саҳналаштирувчи муаллиф – Девид Лашапел.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 8 сентябрь куни дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро
этилади.