Тошкент аэропортига 1000 та янги юк аравачалари олиб келинди

© “Тошкент”халқаро аэропорти матбуот хизмати“Тошкент”халқаро аэропорти
“Тошкент”халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Бир ой олдин аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган компания ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачаларни олиб кетган эди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ислом Каримов номидаги “Тошкент”халқаро аэропортига багажлар учун 1000та янги юк аравачалари келди. Бу ҳақда аэропорт Матбуот хизмати хабар берди.
“Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг “Wanzl” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди”, - дейилади хабарда.
© “Тошкент”халқаро аэропорти матбуот хизмати“Тошкент”халқаро аэропорти
“Тошкент”халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
“Тошкент”халқаро аэропорти
Қайд этилишича, бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилган.
Матбуот хизматининг эслатиб ўтишича, бир ой олдин “Тошкент” аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган. “Abadiya Trade” хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ҳамда барча юк аравачалари олиб кетган.
“Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси минтақавий аеропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлган.
“Айни пайтда “Тошкент” аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0