Тоққа чиқиб, адашиб қолган олти киши қутқарилди

© Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматЧимён тоғ тизмаси
Чимён тоғ тизмаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Сайр қилиш мақсадида 5 нафар набираси билан Чимён тоғ тизмасига борган фуқаро адашиб қолди. Улар қутқарилган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 15 август куни Тошкент вилоятидаги Чимён тоғ тизмасига чиққиб, адашиб қолган олти нафар фуқаро 16 август куни қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Д.Г. Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида 5 нафар набираси билан борган ва йўлдан адашиб қолиб, пастга туша олмаган. Бу ҳақда у 16 август куни тахминан соат 13:50 вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.
“Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг алпинист қутқарувчилари жалб қилинди”, - дейилади хабарда.
Қутқарувчилар томонидан ахоли пунктидан 15 км узоқликда бўлган Мозорсой ва Тешиктош тоғлари худуди бўйлаб олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 16 август соат 18:20 да фуқаролар топилган.
Қўшимча қилинишича, ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан олиб тушилган. Фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Янгиликлар лентаси
0