https://sputniknews.uz/20220817/shht-davlatlarining-xavfsizlik-kengashlari-kotiblari-toshkentda-uchrashadi-27217522.html
ШҲТ давлатларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда учрашади
ШҲТ давлатларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда учрашади
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилиш Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. 17.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-17T14:24+0500
2022-08-17T14:24+0500
2022-09-13T11:02+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
тошкент
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787609_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_cb05366cb21f288277df528b7e644a6b.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 19 август, жума куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ МАТТ Котибияти ва Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.Россия президенти Владимир Путин саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787609_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c6df7f70f503ea4e5437b568332190cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент
ШҲТ давлатларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда учрашади
14:24 17.08.2022 (янгиланди: 11:02 13.09.2022) Йиғилиш Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 19 август, жума куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши
бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ МАТТ Котибияти ва Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.
Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, қурол ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Россия президенти Владимир Путин саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.