Президент Саудия Арабистонига жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳрини зиёрат қилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.
Куннинг иккинчи ярмида Мирзиёев Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.
Музокаралар кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, молия соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, тиббиёт, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Аввалроқ Жиддада Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0