Ўзбекистонлик паралимпиячилар Ислом ўйинларини 8та медаль билан якунлашди

© Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ўзбекистонлик паралимпиячилар Ислом бирдамлик ўйинларини 8 та медаль билан якунлашди
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Ислом бирдамлик ўйинларини 8 та медаль билан якунлашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақа якунида спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Туркияда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистонлик паралимпиячилар мусобақани 8 та медаль билан якунлашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг 7 нафар иштирокчиси 4 та пара спорт турида иштирок этди.
“Мусобақа якунида спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди”, дейилади хабарда.
V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ёш ва янгиланлан таркибда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, V Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0